Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган вилоят сув спорт турларига ихтисослашган спорт мактабида сув полоси бўйича катталар ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўтказилди.
Ўзбекистон “Aqiatik” (сузиш) федерацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида уюштирилган мазкур мусобақада мамлакатимиз вакилларидан ташқари қўшни Қозоғистон ва Туркманистон давлатларидан ташриф буюрган олтита жамоа иштирок этди. Ўзига хос нафис жозибали ҳаракатлар, спортга хос шижоат ва муросасиз руҳда кечган мусобақада ҳар бир ўйинда ғолиблик учун рақобат қизғин бўлди.



Якуний натижаларга кўра, “Ўзбекистон-1” терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Қозоғистон жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин Туркманистон жамоасига насиб этди. Чемпионат совриндорлари ташкилотчилар томонидан медаль ва дипломлар билан тақдирланди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.