Ғолиблар ва фаол иштирокчилар тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Ангор тумани марказий стадионида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар фестивали” доирасида гала-концерт дастури бўлиб ўтди.
[gallery-7585]
Тадбирда туман маданият бўлими ижодкорлари, истеъдодли санъаткорлар томонидан дилтортар куй-қўшиқ, гўзал рақслар ижро этилди. Айниқса, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари дастурга кўтаринки руҳ бағишлади.
Тадбирда фестиваль доирасида ўтказилган танловлар ғолиблари ва фаол иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА