Ғолиб хотин-қизлар республика босқичига йўлланма олди
Тошкент шаҳрида хотин-қизларни оммавий спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган “Аёллар спорт олимпиадаси”нинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақалар давомида хотин-қизлар стол тенниси, шахмат, шашка ва енгил атлетика йўналишлари бўйича ўзаро беллашди. Ҳар бир спорт тури бўйича баҳслар фаоллик ва юқори кайфиятда ўтди.


Беллашувлар якунида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланиб, улар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган хотин-қизлар эндиликда республика босқичида Тошкент шаҳри номидан иштирок этади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА