Глобал масалалар Ўзбекистон етакчисининг нигоҳида (+видео)
Шарҳ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Президентимиз илгари сурган ташаббуслар кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди ва эътироф этилмоқда.
Ушбу ташаббуслар мамлакатимиз ташқи сиёсатидаги устувор йўналишларни ифода этиш билан бирга, глобал муаммоларни, минтақавий ҳамкорлик, хавфсизлик, экология, логистика, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари каби кўплаб йўналишларни қамраб олди.
Ушбу тарихий нутқда илгари сурилган ташаббусларнинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов ўз мулоҳазаларини билдирди.
Қўмита раиси ўз интервьюсида давлатимиз раҳбарининг нутқида хавфсизлик масалаларига муҳим йўналишлардан бири сифатида урғу берилгани, Афғонистон масаласига эътибор қаратилгани, унинг халқаро майдондан четда қолмаслиги зарурлиги, иқтисодий ривожига кўмаклашиш масалаларига тўхталиб ўтилганини қайд этди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/dIhnFhldRps" title="Global masalalar O‘zbekiston yetakchisining nigohida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Шунингдек, Ғазодаги вазият, терроризмга қарши кураш йўналишидаги масалаларга эътибор қаратилганига урғу берди.
PS: Видеошарҳимизнинг тўлиқ варианти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Муҳтарама Комилова,
Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА