Глобал энергетика инқирози шароитида Ўзбекистон кучли бешликдан жой олди
Глобал энергетика бозорида беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда дунё давлатларининг бардошлилиги ва мослашувчанлиги тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ана шундай мураккаб даврда Ўзбекистон энергетика соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва самарали бошқарув сиёсати натижасида халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгалламоқда.
Ж.П. Морган маълумотларига кўра, 2026 йилдаги глобал энергетика инқирози шароитида дунёнинг энг чидамли ва бардошли давлатлари рейтинги эълон қилинди. Эътиборлиси, Ўзбекистон мазкур рейтингда кучли бешликдан жой олди.
Рейтинг қуйидагича шаклланган:
1. Жанубий Африка – энергетика ислоҳотлари бўйича етакчи
2. Индонезия – бой ресурслар ва субсидияларни оқилона бошқариш
3. Хитой – диверсификацияланган таъминот занжирлари
4. Ўзбекистон – энергетика мустақиллиги ва ресурслардан самарали фойдаланиш
АҚШ – ресурслар мўллиги ва инновацион ўтиш стратегиялари
Энергетика вазирлиги ахборот хизматига кўра, мазкур натижа мамлакатда энергетика хавфсизлигини таъминлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда соҳада модернизация жараёнларини изчил давом эттириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси сифатида баҳоланади.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА