Тошкент вилояти бўйича ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” махсус профилактик тадбири доирасида вилоят ИИББ ва Бекобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Ўрта Чирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда 22-25 ёшдаги 3 нафар шахс 3 грамм синтетик гиёҳвандлик воситасини назоратдаги харидорга 1,7 миллион сўмга сотган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди. Қўлга олинганлар орасидаги шахс (Х.Ғ.) нинг ёнидан 6 грамм “марихуана”, шериги (Ш.Л.)га тегишли машинадан эса гиёҳвандлик моддаси истеъмоли учун махсус ясалган идиш топилди.  

Масъуллар томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу шахслар интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотувчи шахслар билан алоқада бўлиб, “закладчик” сифатида фаолият юритган. Уларга юборилган махсус манзиллар орқали синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб, тарқатгани фош бўлди.  

Тезкор тадбир давомида ушланган шахс (Ш.Л.)га юборилган сўнгги манзил асосида Қибрай туманида “Чинобод” маҳалласи ҳудудидан вазни 20 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилган жойдан ашёвий далил сифатида олинди.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик воситаси айланмасига чек қўйилди