Гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
Навоий вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ва вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Кармана туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда тумандаги “Анҳор” чойхонасида олдиндан кузатувга олинган фуқаро С.И. холислар иштирокида ўз ихтиёри билан бир дона оқ рангли қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, ўрами билан бирга оғирлиги 7 грамм бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани топширган.
Шундан сўнг фуқаро С.И.нинг доимий яшаш хонадони кўздан кечирилганда томорқасида кесилган дарахт шохлари остига экилган 21-42 см узунликдаги 5 туп яшил рангли, ўткир ҳидли “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА