“Гимнастрада” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Гимнастрада” мусобақасининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган жамоалар иштирок этиб, ўзаро беллашди.
Қатнашчилар ўзлари тайёрлаган композицияларни намойиш этиб, ижро маҳорати, бадиий ифода, рақс ва гимнастика элементларини бажариш даражаси бўйича баҳоланди.
Якуний натижаларга кўра, 14-30 ёш тоифасида Учқудуқ тумани жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Хатирчи тумани жамоаси иккинчи, Ғозғон шаҳри жамоаси эса учинчи ўрин соҳиби бўлди.
Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари