Гимнастикачиларимиз Миланга йўл олди
Италиянинг Милан шаҳри 10–12 июль кунлари бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақасига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боради.
Нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси яккалик ва гуруҳ машқлари дастурларида иштирок этади.
Терма жамоа таркибига яккалик дастурида Тахмина Икромова ва Лола Жўраева чиқиш қилса, гуруҳ машқларида Фотима Эл-Санкари, Милана Сафина, Иродахон Содиқова, Мишель Нестерова, Диана Ҳакимова ҳамда София Усова юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Жаҳон кубоги баҳсларида халқаро тоифадаги ҳакам Севар Каримова ҳам ҳакамлик қилади. Дарвоқе, гимнастикачиларимизни мусобақага Лилия Власова, Инара Забродина-Саттарова ва Майя Филиппова тайёрлаган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА