Гимнастикачиларимиз кучли еттиликда
Бадиий гимнастика бўйича Болгарияда якунланган жаҳон чемпионати мамлакатимиз спортчилари учун муваффақиятли ўтди.
Энг аввало, терма жамоамиз аъзолари яккаликда келгуси йили "Париж-2024" олимпиадаси йўлланмалари ўйналадиган жаҳон биринчилиги учун иккита имкониятли баҳсларда қатнашиш ҳуқуқига эга чиқди. Шунингдек, кучли жамоалар орасида ўтадиган гуруҳ мусобақаларида қатнашиш имкониятига эга чиқди.
Бу галги чемпионат мусобақаларида Ўзбекистон гимнастикачилари умумжамоада 7-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида 60 дан зиёд давлат вакиллари иштирок этди.
Т.Рўзиев, ЎзА