Гимнастикачиларимиз Жаҳон чемпионати финалида
Бугун, 16 август куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати якунига етади.
Сўнгги кунги мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари 2 та дастурда совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Терма жамоамиз аъзоси Тахмина Икромова кўпкурашнинг алоҳида турларида кечган саралаш баҳсларида ҳалқада бажарган машқлари билан финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Шунингдек, маҳоратли гимнастикачиларимиз Мумтозабону Исхоқзода, Эвелина Атальянц, Амалия Мамедова, Ясмина Мкртичева, Тамила Зиганшина, Юлия Валеватаядан иборат таркиб гуруҳ машқининг 3 та ҳалқа ва 2 жуфт булава дастурида ҳам медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.
Т.Рўзиев, ЎзА