Бугун “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти биносида ўтказилган тақдимот гидроэнергетика соҳасида замонавий рақамли ечимларга асосланган Ягона вазиятлар маркази ташкил этилиши ва унинг аҳамиятига бағишланди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирнинг очилишида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти марказий аппарат раҳбари Суҳроб Ҳамроев сўзга чиқиб, “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси ижроси доирасида тизимда рақамлаштириш жараёнлари босқичма-босқич жорий этилаётгани ва Ягона вазиятлар марказининг ишга туширилиши бу ишлар самараси эканини таъкидлади.   

– Бугун ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад журналистларни гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништиришга қаратилган. Айниқса, бунда Ягона вазиятлар маркази мутахассислари ҳар бир йўналишда рақамлаштириш жараёнининг натижаларини тақдим этди. Шунингдек, улар маълумотларни таҳлил қилиш ва  ўқув маркази фаолияти ҳақида ҳам сўзлаб берди. Бугунги кунда тизимда 4 минг нафардан зиёд ишчи-ходим ишлаётган бўлса, беш йилдан кейин улар сони 10 мингга етиши кўзда тутилган. Биз ҳозирдан олийгоҳлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш борасида чора-тадбирларни кўряпмиз. Мазкур тақдимот ОАВ вакиллари учун ҳар жиҳатдан қизиқарли бўлди, деб ўйлайман, –деди С.Ҳамроев   

Шундан сўнг  мутахассислар Ягона вазиятлар маркази фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Уларнинг таъкидлашича, жамият тасарруфидаги 70 дан ортиқ гидроэлектр станциялари ва сув омборлари ягона назорат тизимига боғланган. Мазкур марказ орқали гидроиншоотлар ҳолати реал вақтда мониторинг қилиниб, электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнлари автоматик равишда бошқарилади. Муҳими, ушбу рақамли ечим туфайли техноген ва технологик ҳолатлар доимий назоратда. Шунингдек,  бу ерда АСКУЭ тизими билан интеграция туфайли бутун маълумотлар кузатиб борилмоқда. Айни чоғда ташкилотга қарашли 5000 дан зиёд технологик қурилма ва компьютер замонавий дастурий таъминот ҳамда назорат-ўлчов ускуналари ёрдамида ягона тизимга уланган. Бу эса ҳисоботларни аниқ ва тезкор шаклда тайёрлаш, инсон омилисиз таҳлил ва бошқарувни таъминлаш имконини бермоқда.     

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ГЭСлар эксплуатацияси бошқармаси бошлиғи Эрнес Ибраимовнинг қайд этишича, компаниянинг сув омборини эксплуатация қилиш бўйича алоҳида бошқармаси фаолият кўрсатади. Унинг асосий таркибини амалдаги ГЭСлар учун мониторинг олиб бориш, тайёргарлик ишларини ташкил этиш ва техник кўмак кўрсатиш билан шуғулланадиган жамоа ташкил этади.   

– Ҳозирги кунда жамият таркибида 77 та ГЭС фаолият кўрсатмоқда ва уларда қарийб 2500 нафар ходим ишламоқда. Эксплуатация бўлими ГЭСларнинг технологик жиҳатдан тўғри ишлаш режимларини ташкил этиш билан шуғулланадиган тузилма ҳисобланади. Бизнинг вазифамиз – мониторинг олиб бориш, назорат қилиш ва таъмирлаш ишлари, назорат текширувларини ўтказишда техник ёрдам кўрсатиш, эксплуатациянинг тўғри олиб борилиши устидан назорат ва ҳисоб-китоб юритиш, янги технологиялар ва янги ускуналар жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда бутун тизим учун эксплуатация бўйича намунавий йўриқномаларни ишлаб чиқишдир. Шунингдек, электр энергиясини тўғри ҳисобга олиш, унинг сотилиши ва бошқа тегишли масалаларни тўғри амалга ошириш ишларини ҳам йўлга қўямиз. Бу ерда ишлаётган ҳар бир муҳандис ва техник ходим гидроэлектр станцияларда амалий иш тажрибасига эга. Бизнинг технологик фаолиятимиз Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган “Гидроэлектрстанциялар ва тармоқларни эксплуатация қилиш қоидалари” асосида амалга оширилади. Ушбу қоидаларга амал қилишимиз лозим бўлган барча талаблар аниқ белгилаб берилган, – деди Э.Ибраимов.   

[gallery-22971]

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.  

Насиба Зиёдуллаева,

Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ГЭСларни бошқаришга доир замонавий ёндашувлар бўйича тақдимот ўтказилди