Германиянинг энг бой одами маълум бўлди
“Lidl” ва “Kaufland” супермаркетлари тармоғи асосчиси Дитер Шварц Германиянинг бадавлат кишилари рўйхатини бошқармоқда.
“Lidl” ва “Kaufland” супермаркетлари тармоғи асосчиси Дитер Шварц Германиянинг бадавлат кишилари рўйхатини бошқармоқда.
“Welt am Sonntag” нашри шундай хулосага келди.
Улкан муваффақиятга эришган “Kaufland” савдо ва “Lidl” дискаунтер тармоқларини яратган Шварцнинг бойлиги айни пайт 41,8 миллиард еврога тенг. Савдо айланмаси 113,3 миллиард еврони ташкил этадиган “Schwarz Group” гуруҳи эса мамлакатнинг энг бадавлат оилавий компанияси сифатида эътироф этилган.
Рейтингнинг иккинчи поғонасини “Jacobs Douwe Egberts” ва “Coty” компанияларида ўз ҳиссасига эга Райманлар оиласи эгаллаб турибди. Ушбу хонадон 21,45 миллиард евро соҳиби ҳисобланади.
Кучли учликни 20 миллиард евро маблағи билан Вольфганг Порше оиласи банд этган.
Нашр ёзишича, Германиянинг энг бой 1000 та оиласи жами 1,1 триллион евро йиққан. Коронавирус туфайли юзага келган инқироз уларнинг ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатмаган. Яъни немис пулдорларининг умумий бойлиги ўтган йилга нисбатан атиги 0,76 фоиз камайган, холос.