Германия Федератив Республикаси Франкфурт-Майн шаҳрида “Бахтиёр оила” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Бахтиёр оила – болажон” ташаббусининг бир йиллиги нишонланди. Мазкур лойиҳа 2023 йил ҳамюртимиз Гулшода Aбдуҳамид ғояси билан 7-10 ёшли болалар учун “Ўзбек тилини ўрганамиз” шиори остида йўлга қўйилган. Мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи ўзбек оилалари учун бундай ташаббус фарзандлари чет тили билан бирга ўз она тилини мукаммал ўзлаштиришида айни муддаодир.

Дастур доирасида 7 та гуруҳда ҳафтасига бир марта ўзбек тилидан қизиқарли дарс ўтилади. Йил якунида барча ўқувчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

Тадбир давомида болажонлар ўзбек тилида шеър ўқиб, қўшиқ ижро этишди.

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида 2022 йил илгари сурилган “Бахтиёр оила” лойиҳаси Германияда истиқомат қилаётган ёшларимизни бирлаштириш, қўллаб-қувватлаш, хорижда улғаяётган авлодни миллий руҳда тарбиялаш ва оилавий қадриятларимизни тарғиб қилишга қаратилган. Ташаббус доирасида ушбу мамлакатда яшаётган 300 нафардан зиёд ўзбек хотин-қизини семинар ва турли маданий тадбирлар орқали қўллаб-қувватлайдиган “O’zbegoyim Community” платформаси ҳам фаолият юритади.

Келажакда бундай лойиҳа ва дастурларни кўпайтириш режалаштирилган.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда “Бахтиёр оила – болажон” лойиҳасининг бир йиллиги нишонланди