Германии канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама  муносабатни  мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши кутиляпти. Сафар давомида сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги масалалар муҳокама қилинади ва бу узоқ муддатли ҳамкорликка янги туртки беради.

Германия – Ўзбекистоннинг ЕИ даги  етакчи иқтисодий ҳамкорларидан бири. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабат изчил ривожланмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми мунтазам ошиб, 2023 йил рекорд даражага чиқди. Ўзбекистонга Германия сармояси сезиларли ортди.

Глобал чақириқлар шароитида ўзаро иқтисодий боғлиқликни кучайтириш,  инновацияни жорий қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Немис компаниялари мамлакатимиз иқтисодиёти муҳим тармоқларига кириб келиши Германиянинг Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи муҳим шерик сифатидаги  стратегик аҳамиятидан далолат.

Марказий Осиё ГФР учун муҳим минтақага айланмоқда. Канцлернинг  ташрифи “яшил” энергетика, рақамлаштириш ва инфратузилма йўналишларидаги ҳамкорлик учун янги имкониятларни  очиши  кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Германия ўртасида 1992 йил расмий муносабат йўлга қўйилгандан буён ҳар икки давлат ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга  интилмоқда. Айни мулоқот узоқ муддатли, юксак даражаги  алоқалар учун замин яратган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил январь ойида Германияга амалга оширган ташрифи муҳим воқеа бўлди. Зеро, олмон диёри мамлакатимиз раҳбари ташриф буюрган илк Европа давлатидир. Ташриф янги ҳамкорлик истиқболини очиб берди, иқтисодий, сиёсий йўналишларда муҳим  келишувлар имзоланди.

2023 йил Берлин шаҳрида очилган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари” кўргазмасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер иштирок этди. Тадбир маданий алоқаларни мустаҳкамлаб, юртимиз тарихий меросига Европа ҳамжамияти эътиборини қаратишга хизмат қилди.

Икки томонлама муносабат юқори даражадаги делегацияларнинг мунтазам алмашинувида ҳам акс этмоқда.  2023  йил Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мамлакатимизга келди. Иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Бош вазир Абдулла Арипов бир неча бор ГФРда бўлган.

Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Германия иқтисодий муносабатлари барқарор ўсиш даражасини кўрсатмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш 2022 йил 1,2 миллиард доллардан ошди. Ушбу давлат ЕИдаги савдо ҳамкорларимиз орасида етакчи.

Республикамиз иқтисодиётида Германия сармояси 5,5 миллиард долларга етиб, муҳим тармоқларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Тўқимачилик,  қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, кимё, энергетика каби муҳим соҳаларга илғор технологиялар жорий қилиниб, 220 дан зиёд немис компанияси иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини оширишга ҳисса қўшмоқда.

“Knauf” ва “Siemens” компаниялари ишлаб чиқариш қувватини ошириш, инфратузилмани модернизация қилишда муҳим ўрин тутади. “Knauf” қурилиш материаллари  ишлаб чиқарса, “Siemens” энергия самарадорлигини  оширишга қаратилган лойиҳаларда иштирок этади.

Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга хизмат қилаётган немис технологиялари қишлоқ хўжалигида фаол қўлланмоқда. Фармацевтика соҳасида салмоқли инвестиция ишлаб чиқаришни модернизация қилиш орқали янги дорилар яратишга йўналтирилган.

Германия Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтишини ҳам қўллаб-қувватлаб, муқобил энергия манбаларини жорий қилишга ёрдам бермоқда.

2021-2023 йилларда ГФР сармояси қарийб 2 миллиард еврони ташкил этди. Сўнгги 6 ой ичида немис бу кўрсаткич 11 баробар, қўшма корхоналар сони қарийб уч карра ошди.

Айни пайт немис ҳамкорлар билан қурилиш, транспорт воситалари, кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва технологиялар каби соҳаларда қиймати 10 миллиард еврога тенг 100 дан зиёд қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

“Knauf” ва “Siemens”дан ташқари “MAN”, ва “CLAAS” ҳам йирик ҳамкор компаниялар қаторига киради.

“Knauf” Германиянинг қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи компанияси бўлиб, 20 йилдан буён мамлакатимизда  фаол ишлаб келмоқда. Корхонанинг уч заводи гипсокартон, қоришма ва металл профил ишлаб чиқариб, мамлакатимиз қурилиш тизими тараққиётига ҳисса қўшмоқда. Ушбу корхона юртимиз иқтисодиётига ҳозиргача жами 100 миллион долларга яқин сармоя киритди.

Ўзбекистон GSP+ дастури бенефициари мақомидан фойдаланмоқда. Бу ЕИ мамлакатлари бозорига 6 мингдан ортиқ турдаги товарни паст ёки ноль тарифда экспорт қилиш имконини беради. Бунинг натижасида юртимиздан тўқимачилик, озиқ-овқат, хусусан ёнғоқ ва ҳар хил саноат маҳсулотлари бўйича Германияга экспорт ҳажми ўсишига хизмат қилмоқда.

Транспорт занжири ва логистика

Ўзбекистон Транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда Германия Марказий Осиёдаги стратегик жойлашувимиз нуқтаи назаридан жуда муҳим. Айни жараёнда Европа ва Евросиё савдо алоқаларини мустаҳкамлаш учун самарали транспорт йўлакларини шакллантириш устувор вазифа ҳисобланади.

Ҳозир республикамиз экспорт қийматининг 60-70 фоизини ташкил этадиган  юқори транзит харажатига дуч келмоқда. Шу боис логистика ва транспорт ўзаро боғлиқлиги Тошкент – Берлин музокараларининг асосий мавзусига айланган. Инфратузилмани ривожлантиришда бой тажрибага эга Германия Марказий Осиёни Транскаспий мультимодаль йўналиш орқали Европа билан боғлаш лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватлаган ҳолда, Ўзбекистоннинг халқаро бозорларга чиқишини тезлаштириш учун ечимлар таклиф этмоқда.

Бу борада “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилиши асосий  лойиҳалардан бири. Мазкур ташаббус Марказий Осиё ва бутун Осиёда савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади. Логистикани янада рақобатбардош қилган ҳолда, товарларни етказиб беришга кетадиган вақтни тежайди, харажатни камайтиради.

Европани Каспий денгиз орқали Осиё билан бирлаштирувчи Транскаспий мультимодаль йўналиши ҳам мамлакатимизга Трансевропа транспорт тармоғи (TEN-T) орқали Европа бозорларига чиқиш имконини беради ҳамда Шарқ ва Ғарб ўртасида юк ташиш учун эгилувчан транспорт тармоғини яратади.

Германия бу лойиҳаларни Евросиёда боғлиқликни мустаҳкамлаш ва самарали логистика инфратузилмасини яратишнинг муҳим элементи сифатида кўради ва қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон эса транспорт йўлакларидан иқтисодий ўсиш ва минтақавий ҳамкорлик катализатори сифатида фойдаланишга ҳаракат қилади. Темир йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш  иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, экспорт кўламини кенгайтиришда янги имкониятлар эшигини очади.

Фан ва таълим

Таълим ҳамкорликнинг муҳим жиҳати бўлиб, билим, технология ва тажриба  алмашинувини кўзда тутади. Бунда талабалар ва мутахассислар алмашинуви дастури асосий йўналиш ҳисобланади. Ўзбек талабаларига немис  университетлари ва тиббиёт муассасаларида таълим олиш, стажировка ўташ имконини берувчи Pflege.uz дастури соғлиқни сақлаш соҳасида немис ва ўзбек меҳнат бозори талабига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш имконини беради. Нуфузли немис университетлари билан ҳамкорлик қилиш юртимизда таълим стандартини яхшилашга хизмат қилади. Икки томонлама диплом ёшларимиз учун хизмат пиллапояларидан тез кўтарилиш (карьера) имконини оширади.

Талаба ва мутахассислар алмашинуви дастурлари бошқа соҳаларни ҳам қамраб олган. “Siemens” ва BMW сингари йирик компаниялар ўзбекистонлик талабаларга замонавий технология ва инновация бўйича таҳсил олиш имкониятини тақдим этмоқда. Бу компанияларда стажировка ўташ нафақат билимни чуқурлаштириш, балки иқтисодиётимизга илғор амалиётни жорий қилишга ҳам кўмаклашади.

Мамлакатимизда немис тилини ўрганишга қизиқиш ҳам ортмоқда. Гёте институти ва бошқа ташкилотлар орқали таълим дастурлари қўллаб-қувватланмоқда. 50 дан ортиқ мактабимиз немис тилини ўқитишга кўмаклашувчи PASCH дастурида иштирок этяпти. Бугунги кунда 300 минг нафардан ортиқ ўзбек ўқувчиси немис тилини ўрганмоқда.

***

Маълумки, сўнгги йилларда Тошкент ташқи сиёсатда кўплаб муҳим ва долзарб дипломатик, иқтисодий ташаббусларни илгари сурмоқда.

2023 йил сентябрда бўлиб ўтган “МО+Германия” саммити транспорт йўлаклари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва экологияга оид лойиҳаларни  муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди. Бу формат минтақа мамлакатларига умумий вазифаларни ҳал қилишда ёрдам беради.

Шунингдек, “МО+ЕИ” ва “МО+АҚШ” форматидаги учрашувлар ҳам  барқарор ривожланиш,  хавфсизлик, энергия самарадорлиги каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар очди. Германия Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги барқарорлаштирувчи куч сифатидаги ролини қайд этган ҳолда, мамлакатимизнинг бундай мулоқотлардаги иштирокини фаол қўллаб-қувватлайди.

Афғонистон масаласида ҳам Ўзбекистон ва Германиянинг манфаатлари умумий. ГФР Тошкентнинг Афғонистонни минтақавий иқтисодий жараёнга  жалб қилиш ва тинч ривожлантиришга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон ва Германия муносабатларини ривожлантириш истиқболи ижобий  суръат намоён этмоқда. Шубҳасиз, Германия канцлерининг бўлажак ташрифи  стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди ва яқин йилларда мамлакатларимиз бирга тараққий этиши учун янги имкониятлар очади.

Абдуазиз Хидиров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия канцлерининг Ўзбекистонга ташрифи янги ҳамкорлик истиқболини очади