Германия илк бор Франция ядровий кучлари машқида иштирок этади
Германия сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Франциянинг стратегик ядровий тийиб туриш машқларига биринчи марта қўшилади, деб хабар тарқатди “Der Spiegel” газетаси.
Март ойида ташкил этилган Франция-Германия юқори даражадаги ядровий бошқарув гуруҳи чуқур инқирозли вазиятларга тайёргарлик кўриш учун қўшма машқ ўтказишни режалаштирди. Машғулот доирасида Бундесвер вакиллари Франция ядровий кучлари машқининг анъанавий қисмида иштирок этиши ва ҳамкор мамлакат ядровий иншоотларига кириши мумкин бўлади.
Шунингдек, ҳафта бошида Канцлер Фридрих Мерцнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ядровий тийиш доирасида яқинроқ ҳамкорлик қилиш бўйича музокаранинг биринчи босқичини ўтказиш учун Парижга борган.
Маслаҳатлашувда Европанинг бошқа мамлакатларидан ҳам вакиллар иштирок этган. Кейинги мулоқот июнь ойида Германияда бўлиб ўтади.
С.Раҳимов, ЎзА