Сўнгги йилларда мамлакатимиз геология соҳасининг ҳам илмий, ҳам технологик жиҳатдан мустаҳкамланиши натижасида геология-қидирув ишлари кўлами кенгайди. Янги конлар очилди.

“Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти геология соҳаси тизимида ва республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ҳамда қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида геология-қидирув ишларига хизмат кўрсатади.  

Бугунги кунда “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти таркибида 10 та экспедиция, битта марказий лаборатория ва марказий ишлаб чиқариш базаси мавжуд. Жамият томонидан ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириш, республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш борасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. 

Хусусан, “Ҳисор” дала геология қидирув экспедицияси Ўзбекистон тоғ-кон ва Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларини ўз ичига олган ҳудудларда қаттиқ норуда фойдали қазилмаларини ва қора металларга комплекс геология қидирув ишларини олиб борилмоқда. 

Қолаверса, чуқурлик бўйича йирик ва ўрта миқёсда хариталаш, майдонларни геологик муфассал ўрганиш, регионал кўламли башоратли изланишлар ва геологик тасвирлаш, махсус илдамловчи қидирув ишларини олиб бориш, белгиланган геологик топшириқларни бажарилишини таъминлаш каби бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган. 

Экспедиция фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Ҳисор” дала геология қидирув экспедицияси бош геологи Маҳмадиёр Шодиқулов бошчилигида “Яхтон” участкаси фаолияти ўрганилди. 

– Экспедиция кўп йиллик фаолияти давомида бир неча ўнлаб ҳар хил турдаги маъданли ва номаъдан фойдали қазилма конларини топиб, республикамиз хом ашё базасини ривожлантиришда ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда, – дейди Маҳмадиёр Шодиқулов. – “Яхтон” конининг чуқур горизонтларида 2019 йил геологик қазиш ишлари бошланган. Ҳозирда 10 дан зиёд махсус техникалар ёрдамида 40 дан ортиқ малакали мутахассислар белгиланган режага мувофиқ ер ости тоғ лаҳм ўтиш ишларини олиб боришмоқда.  

Ҳозирги кунда “Яхтон” конининг чуқур горизонтларида магматик тоғ жинслари билан боғлиқ минераллашган зоналарда олтин ва волфрам қидирув ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган геологик қидирув ишлари натижасида 1 тонна тупроқдан 1 граммдан 4,22 граммгача олтин, қалинлиги 11 метргача бўлган 20 дан ортиқ олтин маъдан таналари аниқланди. Ҳозирги кунда уларнинг давомийлиги ўрганилмоқда.  

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, экспедиция фойдали қазилма конларини излаш ва қидириб чамалаш услубиётини ҳамда геология қидирув ишларини олиб бориш техникаси ва технологиясини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш, белгиланган тартибда бурғилаш, кончилик, лабораторияга оид, топографик, геодезик, маркшейдерлик, хариталаш ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш каби ишлар билан шуғулланади.  

Айни вақтда “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти таркибидаги барча экспедициялар томонидан қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали маҳсулотларни ва конларни топиш мақсадида геологик қидирув ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Геологик қидирув натижасида 1 тонна тупроқда 1 граммдан 4,22 граммгача олтин борлиги аниқланган