“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси қабул қилинди
Қонун лойиҳаси палатанинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов томонидан ўқиб эшиттирилди.
“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (янги таҳрири) лойиҳаси 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси палатанинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Равшан Мамутов томонидан ўқиб эшиттирилди.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Республиканинг иқтисодиёт тармоқлари учун геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилиши, сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланишда ҳамда соҳага рақамли технологиялар ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш орқали янги босқичга олиб чиқиши, тизим фаолиятини амалга оширишда материаллар ва маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминланиши ҳамда фойдаланувчиларга маълумотлар етказилшини соддалаштирилиши, шунингдек, қонун лойиҳасида ҳаволаки бандлар чиқарилиши орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланишида қулай шароит яратилишини тартибга солади.
Депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.