Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгашида “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари ижодий жамоасининг газетхонлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда кейинги йилларда газеталарда чоп этилаётган ранг-баранг мавзудаги мақолалар муштарийларни бефарқ қолдирмаётгани, саҳифаларида мамлакатда кечаётган ислоҳотлар жараёни, одамларнинг онгу тафаккуридаги ўзгаришларни акс эттирувчи мақолалар кўпаяётганлиги, бугун таҳририят жамоаси олдида турган вазифалар хусусида сўз юритилди.  

– Ана шундай юзма-юз мулоқотлар газета мазмун-мундарижасини белгилаб олиш билан бирга, мавзулар доирасини кенгайтиришга, газетхонлардан таклиф ва тавсиялар олишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Федерациянинг Навоий вилояти Кенгаши раиси Назира Тоғаева. – Тизимимиздаги янгиликлар, ўзгаришлар, хуллас, фаолиятимиз доимий равишда ушбу газетада ёритилиб келиняпти. Албатта, жуда кўп нарса ҳамкорликка боғлиқ. Таҳририят ижодкорлари билан доимий ҳамфикр эканлигимиз фаолиятимизда муҳим аҳамият касб этяпти. Шунингдек, бошқа вилоятлардаги ҳамкасбларимизнинг фаолиятидан, янгиликларидан ҳам газета орқали хабардор бўляпмиз.  

Дарҳақиқат, газетхонларнинг фикрини мунтазам ўрганиб бориш, улар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш газетага бўлган муносабатни тубдан ўзгартиради. Учрашувда газетанинг келгусидаги режалари бўйича ҳам фикр алмашилди.  

[gallery-25699]

– Таҳририятимиз жамоаси жамият равнақига тўсиқ бўлаётган, меҳнат муносабатларидаги оғриқли нуқталарга бағишланган ўткир мақолалар билан ўқувчиларнинг дунёқарашини ўзгартиришга, жамиятда уйғоқ руҳ ва дахлдорлик туйғусини шакллантиришга ҳисса қўшишга интилмоқда, – дейди газета адабий котиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдунаби Ҳайдаров. – 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида “Ishonch” газетасида ўртача 1,5 мингга яқин мақола эълон қилинган бўлса, уларнинг бир мингга яқини касаба уюшмалари фаолиятига дахлдор, қолганлари бошқа мавзудаги таҳлилий мақолалардир. “Ishonch-Доверие” газетасида эса ўртача 500 дан ортиқ мақола эълон қилинди. Таҳририятимиз замон билан ҳамнафасликда одимламоқда. Хусусан, бугунги ахборот технологиялари юксак тараққий этаётган даврда фаолиятни нафақат босма шаклда, балки электрон фаолиятда ҳам ривожлантириш борасида қатор ишлар қилинмоқда. Келгусида газеталаримизнинг жойларга етиб боришини тўлиқ таъминлаш, хусусан, Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳам газеталарни нашр этиш вариантларини кўриш, уларнинг мазмун-мундарижасини янада бойитиш, касаба уюшмалари фаолиятини ёритишда янги рукнлар, йўналишларни ташкил этиш, газетхонлар талабидан келиб чиққан ҳолда, қизиқарли мавзуларни топиш ва уларни кенг ёритиш, шунингдек, миллий контент яратиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш, бу борада “ishonch.uz” сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари имкониятларидан кенг фойдаланишни режалаштирганмиз.

Тадбир сўнггида “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталарининг бир гуруҳ фаол муштарийларига таҳририят эсдалик совғалари топширилди.   

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газета ижодий жамоаси газетхонлар билан учрашди