Ганжиравондаги муаммолар ечим топмоқда
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл тумани Ганжиравон маҳалласида бўлиб, аҳолининг ҳаёти, турмуш тарзи билан танишди, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл тумани Ганжиравон маҳалласида бўлиб, аҳолининг ҳаёти, турмуш тарзи билан танишди, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказди.
Айни кунда Ганжиравон маҳалла фуқаролар йиғинида бешта кўча мавжуд. Маҳалладаги 1 минг 164 та оила таркибида 3,5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Дастлаб вилоят ҳокими маҳалланинг Тол кўчасидаги 4-уйда истиқомат қилаётган Матлубахон Турсунова хонадонига ташриф буюриб, оиланинг яшаш шароити билан танишди. Ҳоким хонадондаги оғир аҳволни, яшаш уйнинг умуман талабга жавоб бермаслигини ҳисобга олиб, 2 хонали янги уй қуриб бериш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Шунингдек, ҳоким ушбу кўчада яшовчи Бобуржон Турсунов хонадонида бўлди.
– Белгиланган муддатларда даволаниб туришим керак, – дейди 2-гуруҳ ногирони Бобуржон Турсунов. – Лекин даволанишга моддий имконим йўқлиги туфайли анча ортга суриляпти, шу боис саломатлигим қийнаяпти.
Вилоят ҳокими Б.Турсуновнинг даволаниши учун шифохонага йўлланма, оиласига кир ювиш машинаси берилди, шу билан бирга ушбу оилага 2 миллион сўм моддий ёрдам ажратиш юзасидан мутасадди идоралар вакилларига топшириқлар берди.
Вилоят раҳбари уйма-уй юриб, хонадонлардаги, маҳалладаги муаммолар билан яқиндан танишди. Маҳалланинг Интизом кўчасида истиқомат қилаётган 1-гуруҳ ногирони Муҳаррамхон Қурбонова хонадонига кирди. Айни кунда оиланинг 7 нафар аъзоси 2 хонали пахса деворли уйда, қийин шароитда яшаётганлигидан келиб чиқиб, зудлик билан имкон қадар қисқа муддатда ушбу оилага 2 хонали янги уй қуриб бериш бўйича сектор раҳбарига топшириқ берди. Шу куннинг ўзидаёқ эски уйни бузиш ишлари бошланди. Оилага кир ювиш машинаси ҳамда кўмир берилди.
Маҳалла ҳудудида янги қурилиб, фойдаланишга топширилган 47-умумий ўрта таълим мактабида бўлган вилоят ҳокими яратилган шарт-шароитлар билан танишди, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан суҳбатда бўлди.
Суҳбат давомида қурилиш якунланган бўлса-да, мактабнинг кириш қисмидаги 30 метр узунликдаги йўл асфальтланмагани, ёмғир ёғгач, йўлак лой бўлиб, ўқувчи ва устозларнинг кириб-чиқишга анча қийналаётганлиги маълум бўлди. Қурувчилар томонидан дарҳол йўлни асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.
Маҳалла ҳудудида мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги ҳам эътиборга олинди. Мактабнинг ҳозирда фойдаланилмаётган эски биноси таъмирланиб, мактабгача таълим ташкилотига мослаштириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Вилоят ҳокими ҳудуддаги Интизом, Ганжиравон, Ёшлар, Тол, кўчаларида бўлиб, мавжуд ҳолатни ўрганиш жараёнида кўп йиллардан буён ечимини кутаётган, фуқароларни қийнаб келаётган қатор муаммолар ўз ечимини топди.
Ҳоким ташрифи доирасида ҳудуддаги аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш билан бир қаторда, уларнинг саломатликлари ҳам кўрикдан ўтказилди. Шифокорлар томонидан уйма-уй юриб ўтказилган тиббий кўрик давомида 211 нафар фуқаронинг саломатлиги текширилиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Даволаниши зарур бўлган фуқароларга тиббий муассасаларда даволаниш учун йўлланмалар берилди.
– Аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга, саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган эътибордан фуқароларимиз, айниқса, аёлларимиз қувонди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Нафисахон Йўлдошева. – Хусусан, тиббий кўрикдан ўтган, даволанишга йўлланма олганларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этди.
Вилоят ҳокимининг бевосита ўрганиши натижасида ёғингарчилик кунларида ҳаракатланиш мушкул бўлган 830 метр узунликдаги йўлини шағаллаш, ҳудуддаги таъмирга муҳтож 2 кўприкни янгилаш, 600 метр масофага ичимлик суви тармоғи тортиш, 1 та 100 кВт кучланишдаги трансформатор ўрнатиш, кўчалардаги талабга жавоб бермайдиган 130 та симёғочларни темир-бетон устунларга алмаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Президентимиз ташаббуси билан одамларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш йўлида олиб борилаётган бу каби хайрли ишлар, фуқароларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик юртдошларимизнинг давлатга, эртанги кунга, мамлакатимизнинг порлоқ келажагига бўлг
ан ишонч ва умидин
и мустаҳкамламоқда. Шу билан бирга, юрт равнақи йўлида шижоат билан меҳнат қилишга, фидойи бўлишга ундамоқда.