Хабар берганимиздек, бугун Иорданиянинг Аммон шаҳрида гандбол бўйича аёллар ўртасидаги XVIII Осиё чемпионатига старт берилади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари “А” гуруҳида Жанубий Корея, Гонконг, Қозоғистон, Қатар ва Сингапур терма жамоалари билан кейинги босқичга чиқиш учун баҳслашиши лозим эди. Бироқ Қатар спортчилари чемпионатга келмаганлиги сабабли, мусобақа дастурига бироз ўзгартириш киритилди.

Бугун Ўзбекистон гандболчилари Аммон шаҳрида маҳаллий вақт билан 16:00 да Жанубий Корея вакилларига қарши баҳс ўтказади.

18 сентябрь куни қўшни қозоғистонликлар билан, 19 сентябрда Сингапур ва 21 сентябрда эса Гонгконг гандболчиларига қарши майдонга тушади.

“Б” гуруҳида бўлса Эрон, Ҳиндистон, Афғонистон, Япония, Қувайт ва Иордания гандбол жамоалари ўзаро  кураш олиб бориши белгиланганди. Аммо қитъа биринчилигига Афғонистон жамоасининг келмаганлиги сабабли уларнинг ўрнини Фаластин термаси эгаллади.

“Б” гуруҳидаги ўйинлар ҳам 15-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Қитъа чемпионатида муносиб иштирок этган Осиёнинг олтита жамоаси жорий йилнинг декабрь ойида Испанияда бўладиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқишади.

XVIII Осиё чемпионати 25 сентябрга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандболчиларимиз чемпионатдаги баҳсларини бошламоқда