Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Гандбол федерациясининг 2025 йилги спорт мусобақалари Наманган шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтди.
Куни кеча марказнинг гандбол залида — спортнинг гандбол тури бўйича "U-18" ёшлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Саккиз кун давом этиб, қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган ушбу чемпионат натижаларига кўра, қизлар ўртасидаги баҳсларда 1-ўринни 14 очко билан Наманган вилояти жамоаси, 2-ўринни Андижон вилояти жамоаси, 3-ўринни Хоразм вилояти жамоаси қўлга киритди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда 14 очко билан 1-ўринни Сурхондарё вилояти жамоаси, 2-ўринни Наманган вилояти жамоаси,
3-ўринни Андижон вилояти жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Н.Раҳмонова, ЎзА