Гандбол: Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди
Бугун, 22 февраль куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” ўйин спорт турлари мажмуасида гандбол бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 1-давра ўйинлари бошланди.
Мусобақада юртимизнинг энг кучли 8 та аёллар ва 10 та эркаклар жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Эркаклар ўртасидаги 1-давра ўйинларида жамоалар “А” ва “Б” гуруҳларга тақсимланган ҳолда кураш олиб бормоқда.
Худди шунингдек, аёллар жамоалари ўртасида ҳам 8 та жамоа 2 та гуруҳга тақсимланган ҳолда мусобақаларда қатнашмоқда.
Мусобақалар 28 февралга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА