Юқори Чирчиқ тумани “Инновация ва технологияларни жорий қилиш маркази” масъулияти чекланган жамияти даласида жойлардаги уруғлик дон етиштирилаётган ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказишга бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ҳудудларда фаолият олиб борувчи фермер ва деҳқонлар, юз нафардан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этди.

Семинарда уруғлик дон етиштириш борасидаги амалий ишлар, илғор тажрибаларни оммалаштириш хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, бошоқли дон экинлари навларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб экиш, янги яратилаётган ва истиқболли уруғларни тегишли синовлардан ўтказиш каби мавзуларда маърузалар тингланди. Ғалла парваришлашга алоҳида эътибор қаратиш, ўз вақтида зарур агротехник тадбирларни ўтказиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Маълумот учун, вилоятда 2022 йил ҳосили учун уруғлик дон етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда агрокластерларнинг 6169 гектар ғалла майдонларини дала апробациясидан ўтказиш бўйича 45 та апробатор жалб қилинган.

Вилоятда жами бошоқли донни 2465 та қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан ўз вақтида йиғиштириб олиш учун 148 та отряд ташкил қилинган. Шунингдек, ўрим-йиғим техникаси 293 та, юк машиналари 1210 та ҳамда трактор тиркамалари сони 110 тани ташкил этади.

Семинарда мавзу бўйича иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

А.Мусаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла майдонларида апробация: муҳим жараён