Гаити Бош вазири истеъфога чиқадими?
2021 йил Президент ўлдирилгандан бери мамлакатни бошқариб келган 74 ёшли арбоб – Ариэль Генри душанба куни видео орқали мурожаатида муваққат ҳукумат бошлиғи тайинлангач, истеъфога чиқишини билдирди.
– Барча гаитиликлардан хотиржам бўлиш, тинчлик ва барқарорликка эришиш учун қўлларидан келадиган барчасини қилишларини сўрайман, – деган мамлакат ташқарисидаги раҳбар.
Ҳозир Пуэрто-Рикода қолаётган Генриинг ватанга қайтишига қуролли тўдалар тўсқинлик қилмоқда. У Кенияга сафар қилган вақт тўда боши Жимми Черизе агар Бош вазир лавозимига қайтса фуқаролик уруши бошланишидан огоҳлантирган.
Кариб ҳавзаси ҳамжамияти минтақавий раҳбарлари душанба куни Ямайка яқинида АҚШнинг тезлатиш чақириғи ортидан фавқулодда саммит ўтказди. Иштирокчилар Гаитида ортга сурилиб келаётган сайлов ва амалдаги сиёсий тизим ҳақида гаплашган. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган йиғилишда Генри йўқ эди. Гаяна Президенти, ҳамжамият раиси Муҳаммад Ирфон Али музокара минтақадаги энг қашшоқ давлатга барқарорлик олиб келишига ишонмоқда.