БМТ Халқаро судида меҳнаткашларнинг иш ташлаш ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласи бўйича эшитув бошланди. Бу ҳақда ташкилотнингянгиликлар хизмати хабар берди.
Уч кун давом этадиган жараёнда судьялар 1948 йил қабул қилинган 87-сонли Конвенция бўйича Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) мурожаатини кўриб чиқади. Сўров орқали ўша ҳужжат ишчиларга иш ташлаш ҳуқуқини бериши ёки бермаслиги масаласига ойдинлик киритилиши назарда тутилган.
Эшитувда 20 давлат, 5 халқаро ташкилотданвакил қатнашади. Бундан ташқари, конвенцияни ратификация қилмаган АҚШ ва Бразилия ҳам жараёнга қўшилган.
БМТ масъуллари фикрича, Халқаро суд хулосаси мажбурий кучга эга бўлмаса-да, халқаро ҳуқуқ амалиётига жиддий таъсир кўрсатади. Иш ташлаш ҳуқуқига оид суд иши бутун дунёда қизғин муносабат уйғотади. Жараённи иш берувчилар, касаба уюшмалари ва ҳукуматлар диққат билан кузатмоқда.
Ўзбекистонда мазкур конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун 2016 йил 25 октябрь куни имзоланган.
Д.Ҳакимов, ЎзА