ФВВ: профилактик тадбирлар ташкил этилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Вазирликнинг барча ҳудудлардаги бошқармаларида бўлиб ўтган ушбу тадбирлар доирасида ходимлар ўртасида хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, хизмат фаолиятида ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, хизмат ваколатларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланишнинг салбий оқибатлари юзасидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

Турли кўринишдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат фаолиятида масъулиятни ошириш, фуқаролар билан муомала маданиятини юксалтириш ҳамда хизмат этикаси қоидаларига риоя этиш юзасидан тавсиялар берилди. Тадбирлар давомида ходимлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА