ФВБ ўринбосари пора устида қўлга тушди
Жиззах вилояти Мирзачўл туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари 3 миллион сўм пора олаётган вақтда қўлга олинди. У текширувда аниқланган камчиликлар бўйича ҳужжатларни судга юбормаслик эвазига пул талаб қилган.
Бу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонуни талабларини очиқдан-очиқ бузишдир. Чунки мансаб ваколатидан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қонунга зид ва жавобгарликка сабаб бўлади.
Тезкор тадбирда у ашёвий далиллар билан ушланган, жиноят иши қўзғатилган.
А.Қаюмов, ЎзА