Футзал: Олий лига баҳсларига қуръа ташланди
Бугун, 20 август куни Ўзбекистон футзал федерацияси анжуманлар залида футзал бўйича ХХХ миллий чемпионат - Олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес шунингдек, Олий лига иштирокчилари бўлган жамоаларнинг бош мураббийлари ва вакиллари қуръа жараёнида бевосита қатнашиб, унинг шаффоф ва холис ўтишини кузатиб боришди.
Қуръа натижаларига кўра, 1-турда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашади:
“Лочин” — БМБ
“Самарқанд” — “Олмалиқ”
“Насаф” — “Сайхун”
“Нурафшон” — “Зарафшон”
“Максам-Чирчиқ” — “Нефтчи”
СҚБ — “Хоразм”

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 1-тур учрашувлари жорий йилнинг 4–9-сентябрь кунлари Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА