Бугун, 10 май куни Хитойнинг Хух-xото шаҳрида аёллар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги, ҳал қилувчи учрашувлари бўлиб ўтади.

"А" гуруҳидан иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-турда мусобақа мезбони — Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Хитойликлар дастлабки икки ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишни аллақачон кафолатлаган. Ўзбекистон терма жамоаси эса чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун бугунги беллашувда камида бир очко қўлга киритиши лозим. Дуранг натижа ҳам "плай-офф" босқичига йўл олиш учун етарли бўлиши мумкин.

Мусобақа регламентига кўра, гуруҳ босқичида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, энг яхши кўрсаткичга эга бўлган икки нафар 3-ўрин соҳиблари чорак финалга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг илк турида Хитой Тайпейи терма жамоасига 1:6 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи турда Австралияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Осиё кубоги баҳслари 17 майга қадар давом этади. Ушбу турнирда кучли учликдан жой олган терма жамоалар жорий йилнинг ноябрь ойида Филиппинда ўтказиладиган аёллар футзали бўйича илк Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Терма жамоамизга муҳим баҳсда омад тилаймиз!

Т.Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал: Ҳал қилувчи баҳсда рақиб – Хитой терма жамоаси