Футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари аниқ бўлди
2026 йилнинг 19 ноябридан 13 декабригача Қатар майдонларида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Цюрих шаҳрида мазкур биринчиликка қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Унда Ўзбекистон U17 терма жамоаси “E“ гуруҳида Италия, Кот-д'Ивуар ва Ямайка билан тўқнаш келадиган бўлди.


Қуръа натижасига кўра гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:
“A” гуруҳи: Қатар, Панама, Миср, Греция;
“B” гуруҳи: Корея Республикаси,
Африка футбол конфедерацияси (CAF) жамоаси-1, Янги Каледония, Эквадор;
“C” гуруҳи: Аргентина, Австралия, Африка футбол конфедерацияси (CAF) жамоаси-2, Дания;
“D“ гуруҳи: Франция,
Гаити, Саудия Арабистони, Уругвай;
“E“ гуруҳи:, Италия, Ямайка, Кот-д'Ивуар, Ўзбекистон;
“F“ гуруҳи: Сенегал, Хорватия, Куба,Тожикистон;
“G“ гуруҳи: Мали, Янги Зеландия, Бельгия, Вьетнам;
“H“ гуруҳи: Испания, Хитой, Фижи, Марокаш;
“I“ гуруҳи: Бразилия, Ирландия, Танзания, Коста-Рика;
“J“ гуруҳи: АҚШ, Черногория, Чили, Жазоир;
“K” гуруҳи: Мексика, Руминия, Камерун, Венесуэла;
“L“ гуруҳи: Япония, Колумбия, Сербия, Гондурас.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА