
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё қитъасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 7-турида Қирғизистон термасига қарши ўйин ўтказди.
“А” гуруҳидан ўрин олган мазкур учрашувга пойтахтимиздаги “Бунёдкор“ стадионида мезбонлик қилди. Темур Кападзе қўл остидаги терма жамоамиз ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голга Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, очколарини 16 тага етказиб олган Ўзбекистон терма жамоаси 8-турда Эронга қарши сафарда ўйин ўтказади. Баҳс 25 март куни Теҳрон шаҳрида жойлашган “Озодий” стадионида бўлиб ўтади.
[gallery-22386]
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА