English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футболчиларимиз Эрон билан дуранг ўйнади

Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтаётган Осиё кубогида “С” гуруҳида иккинчи тур учрашувлари якунланди.

Унда “C” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эрон термасига қарши майдонга тушди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Жанубий Корея 4:2 ҳисобида Ливанни таслим этди.

Қайд этилган натижадан сўнг, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари 4 очко жамғариб, 1-2 ўриндан жой олган бўлса, Эрон ва Ливан 3-4 поғонада қолди.

Энди 13 январь куни кубок баҳсларининг 3-турида Жанубий Корея ва Ўзбекистон, Эрон ҳамда Ливан ўртасидаги ўйинларга гувоҳ бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА