Фарғона вилояти Фурқат туманидаги Ардаҳшон қишлоғидаги “Do‘stlik city mall” халқаро савдо хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар комплекси ҳамда истироҳат боғи инфратузилма объектлари қурилиши бошланди.

Қурилиш ишларига старт бериш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мустақиллик йилларида юртимизда амалга оширилган ўзгаришлар, айниқса, сўнгги саккиз йилда барча соҳалар ва тармоқларда амалга оширилган туб ислоҳотлар, шу жараёнларда қўшни давлатлар билан муносабатлар янги босқичга кўтарилгани ҳамда уларнинг ижобий самараларига эътибор қаратди.

– Янги мажмуа ҳам ўзаро дўстлик, савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Биринчидан, туман иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳим драйвер соҳа саналса, иккинчидан, унинг сиёсий аҳамияти ҳам катта. Ўйлайманки, қисқа фурсатларда босқичма-босқич ишга туширилиб, фойдаланишга топширилади ва энг чекка ҳудудларимиздан бири Фурқат тумани тараққиётида муҳим ўрин тутади, – деди вилоят раҳбари.

Тадбир давомида Фурқат туманида амалга оширилаётган қурилишлар, саноат зоналарини барпо этилаётгани, инфратузилма, канализация ва сув билан боғлиқ масалаларнинг ечим топаётгани қайд этилди. Пировард натижада туман тараққий этиб, инсон кўрса ҳавас қиладиган сўлим гўшалардан бирига айланишига умид билдирилди.

Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусов ҳам сўз олиб, туманда бу каби йирик комплексларнинг қурилишидан фурқатликлар беҳад мамнун бўлаётганлигини таъкидлади.

Рамзий лента қирқилиб, лойиҳа тақдимоти билан танишилди. Шу жойда тадбиркор Азаматжон Солиев келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича маълумот берди.

Маълумот учун, ҳудудда текстиль, қурилиш материаллари, уй-рўзғор буюмлари савдоси, шунингдек, ишлаб чиқариш фабрикалари фаолияти йўлга қўйиладиган 6 та махсус майдон ташкил этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, уч қаватли замонавий савдо маркази қурилиши ҳам режалаштирилган.

Умумий қиймати 400 миллиард сўмлик лойиҳа 2027 йилда тўлиқ ишга тушади ва 4000 та иш ўрни яратилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу мажмуага 40 минг одам кириш салоҳиятига эга бўлади. Тожикистон, Қирғизистон каби қўшни давлатлардан келадиган харидорларга ҳам хизмат кўрсатади.

М.Сулаймонов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фурқат туманида халқаро савдо хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар комплекси барпо этилмоқда