Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.Д. маҳаллий фуқарони 40 минг АҚШ доллари эвазига Америка қўшма штатларига юборишни ваъда қилиб, ундан дастлабки 3 минг долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси, Тошкент шаҳрида яшовчи Г.А. ҳам 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

Жиноий гуруҳ аъзолари маблағнинг 10 минг долларини Тошкент халқаро аэропортида, 24 минг долларини эса АҚШнинг Нью-Йорк аэропортида олишга келишган.

Шунингдек, АҚШга юборилган фуқаролар махсус лагерга жойлаштирилгандан сўнг, Ўзбекистон ҳудудида эркин яшаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имкони йўқлиги важи остида адвокатлар ёрдамида уларга қочоқлик мақомини олиб бериш ваъда қилинган.

Ҳозирда, жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларни АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди