
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасида 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоби ҳамда жорий йилдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бошқарма мутасаддилари, туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда бошқарманинг суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасидаги фаолияти натижалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари Алёрбек Обидов амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар хусусида гапирди.

– 2024 йил давомида бошқарма, туман, шаҳар бўлимларимиз томонидан иш юритувдаги 5,4 триллион сўмлик ҳужжатларнинг ижроси тамомланди, – дейди А. Обидов. – Шундан 254 мингта ижро ҳужжати бўйича 1,9 триллион сўм маблағ амалда ундирилди.

Йиғилишда давлат фойдасига 841 миллиард сўм, хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 995 миллиард сўм ҳамда фуқаролар фойдасига 100 миллиард сўм миқдорида маблағлар ундирилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, йиғилишда ижро ҳужжатларини қонунда белгиланган муддатларда ҳал этиш, ижроси таъминланмаган ижро ҳужжатлари сонини камайтириш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ҳамда ходимларнинг масъулиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланди.

Якунда бошқарманинг ўтган йилги фаолияти ижобий баҳоланиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, жорий йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Ф.Убайдуллаев, ЎзА мухбири