Жамиятнинг етарли ахборот билан таъминланганлиги ва фаоллиги ўша давлатдаги фаолият одамларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш, халқ турмуши фаровон бўлишига йўналтирилганлигининг муҳим белгиси ҳисобланади. Чунки айнан фаровон ҳаётга эришишда аниқ мақсадлар бўлиши, унга эришиш учун эса қандай йўл тутишни аниқлашга таянч бўладиган таҳлилий-қиёсий ахборотларга эга бўлишимиз муҳим. Бу ахборотлардан аниқ мақсадлар йўлида фойдаланиш айнан тараққиётга хизмат қилади.

Бугун биз демократик жамият қуряпмиз деб кўп жойда ўқиймиз, эшитамиз, унинг назарий, амалий жиҳатларини дарсларда тушунтирамиз. Унга эришишнинг энг муҳим жиҳати нимада? Одамларимиз фаол бўлиши учун уларни кучга келтирувчи муҳим генератор нима? Албатта, жамиятдаги очиқлик ва ошкоралик муҳити.

Бу – фуқароларнинг фаоллигини оширувчи энг муҳим имконият. Фуқаролар фаоллиги эса жамият сиёсий, маънавий, маданий қадриятларининг инъикоси, ойнасидир.

Биламизки, демократик жамиятнинг қатор белгилари мавжуд: мамлакат суверенитети – адолатли ва мунтазам ўтказиладиган сайловлар; қонун устуворлиги, барча фуқароларнинг қонун олдида ҳуқуқий тенглиги; сўз ва фикр эркинлиги; партияларга эркин кириш имконияти кабилар айнан фаолликни талаб қиладиган жиҳатлар.

Айниқса, бугунги кунда халқимизнинг келажакдаги фаровон ҳаёти учун муҳим бўлган сайлов жараёнлари палласида бу генератор барчамизга ижобий имиж учун хизмат қилиши керак, деб ўйлайман.

Ҳозирда ошкоралик ва очиқлик жамиятимизда қандай ҳолатларда аниқ намоён бўлмоқда?

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Халқ билан мулоқот тамойили мамлакатимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини юқори даражага кўтарди. Ҳукумат аъзолари, ҳокимиятлар, давлат ташкилотлари – ҳамма-ҳаммасида халқ билан мулоқот турли шаклларда фаоллашди.

Очиқлик тамойили асосида одамларнинг мулоқотлари, ўз ташкилотига тегишли ёки шахсий муаммоларини ечиш учун ҳам эркин фикр алмашишларга имкониятлар кенгайди. Бу ишда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, блогерларнинг ўрнини алоҳида таъкидлаш зарур. Айнан очиқлик бўлгани учун ҳам уларнинг таҳлилий, танқидий фикрлари, чиқишлари орқали одамларнинг фаоллиги ортмоқда.

Давлат органлари ўз фаолияти доирасида ҳар қандай танқидий масалалар юзасидан муносабат билдирмоқда, кенг жамоатчиликка ахборот бермоқда. Айниқса, буни фақатгина ОАВда чиқиш эмас, ижро ҳокимиятининг Парламент олдида ҳам мунтазам ҳисобот бераётганлигида кўрамиз.

Одамларнинг конституциявий ҳуқуқларидан энг муҳими сифатида сайлов жараёнларида иштирок этиши доимий эътиборимизда. Бу масала, айниқса, бугунги кунда ниҳоятда долзарб. Чунки Президентлик сайлови ўтказилишига саноқли кунлар қолди.

Сайлов жараёнини холис ёритиш ва аҳолини зарур ахборот билан таъминлаш масалалари сайлов қонунчилигида тўла кўрсатилган. Марказий сайлов комиссияси билан 120 нафардан зиёд журналистлар ва блогерлар ўртасида “галстуксиз учрашув” форматида пресс-кофе уюштирилгани ҳам сайлов жараёнлари ёритилишига янгича ёндашувдир. Шу кунга қадар 50 та маҳаллий ОАВ, жумладан, телерадиокомпаниялар, босма ва интернет нашрларнинг 930 нафар вакили рўйхатга олинган ҳамда 29 та хорижий ОАВнинг 58 нафар журналисти аккредитациядан ўтказилган.

Сайлов жараёнлари ҳақида сайловчиларни кенг хабардор қилиш мақсадида роликлар, мақолалар, телерепортажлар тайёрланиб намойиш этилмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг “Saylov 2021” веб-портали ҳамда “Saylov 2021” мобиль иловалари ишлаб турибди.

Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, сайлов жараёнлари доирасида юртимиздаги барча оммавий ахборот воситалари орқали мингга яқин хабар, репортаж, таҳлилий мақола, интервью, блиц-тест ҳамда яна бошқа форматдаги кўплаб журналистик материаллар эълон қилинган.

Демократиянинг аниқ белгиси сифатида шуни кўрсатиш жоизки, бугунги кунда жамоатчиликнинг сиёсий жараёнларга нисбатан қизиқиши юқори. Сайлов жараёнлари ҳақида нафақат оммавий ахборот воситалари, матбуот нашрлари орқали, балки ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кўплаб янгиликлардан хабардор бўлмоқдамиз. Фуқароларимизнинг шахсий блокларида ҳам сайловга оид хабарлар ва янгиликлар ёритилиши уларнинг  сайловнинг ўзи ва жамият тақдирига дахлдор масала сифатида англашининг ифодасидир.

Бугун жамоатчиликка тегишли бўлган ҳар қандай ахборотни сир тутишнинг иложи йўқ. Бунга жамиятимиздаги ҳуқуқий механизмлар ҳам йўл қўймайди.

Фуқаролар фаоллигини оширишдаги муҳим генератор – ошкоралик ва очиқлик бор жойда, албатта, фикрлар хилма-хиллиги мавжуд бўлади. Муҳими – асосли фикрлаш, объектив, холис баҳолаш, қонунларимизни ҳурмат қилиш ва уларга риоя этиш, бефарқ бўлмаслик ва сайловда фаол қатнашиш, келажак учун албатта ўз овозимизни беришимиз зарур!

Гулчеҳра РИХСИЕВА,

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар фаоллигининг энг муҳим генератори нима?