Фуқарога бир йиллик маош ундириб берилди
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Давр” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Т.Г. томонидан келиб тушган мурожаат ўрганилди.
Маълум бўлишича, фуқаро туман “Агро-кимё”га қарашли биолабораторияда 2024-2025 йиллар давомида ишлаган бўлиб, шу вақт оралиғида унга иш ҳақи берилмаган.
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимининг масъул шахслари билан қонуний асосда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида истеъмолчининг муаммоси қисқа муддат ичида бартараф этилди.
Жумладан, ходимнинг бир йиллик иш ҳақи ҳисобланиб, жами 9 миллион 600 минг сўм маблағ истеъмолчига тўлаб берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.