Фридрих Эберт фондининг Ўзбекистондаги фаолияти нималарга йўналтирилган?
Ўзбекистонда 20 йилдан буён Фридрих Эберт фонди фаолият юритиб келмоқда.
Ўзбекистонда 20 йилдан буён Фридрих Эберт фонди фаолият юритиб келмоқда. Хўш, ушбу фонднинг мақсадлари нимага йўналтирилган?
Сўнгги икки йилда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан фонд ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланди.
2017 йил фонд билан имзоланган ҳамкорлик меморандумига биноан томонлар доимий равишда қўшма тадбирлар ўтказиб келмоқда. Бундан кўринадики фонднинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги мамлакат сиёсий-иқтисодий тараққиётини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Хусусан, 2018 йил Европа Иттифоқи ва Германиянинг етакчи мутахассислари иштирокида икки марта давра суҳбати уюштирилди.
2019 йил фонд кўмаги остида Ўзбекистон делегациясининг ГФРга ташрифи доирасида Германия сиёсий доиралари вакиллари билан мазмунли учрашувлар ташкил этилди.
Ана шундай ҳамкорлик муносабатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Фридрих Эберт фондининг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ҳудудий ваколатхонаси раҳбари Кристоф Мор билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда институт билан фонд ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар, жумладан 2020 йилда ўтказиладиган тадбирлар режаси атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш соҳасидаги қўшма фаолият доирасида давра суҳбатлари ҳамда конференциялар ташкил этиш, мазкур анжуманларда Германия сиёсий доираларининг юқори мансабли вакиллари иштироки ҳам режалаштирилди.