Франциядаги иш ташлашлар ва норозиликлар
Кеча, 19 январь Францияда пенсия ислоҳоти туфайли иш ташлашлар ва норозилик намойишлари куни бўлди.
Мамлакат бўйлаб транспорт ва таълим муассасалари ишини тўхтатди. Бу ҳақда “euronews” хабар берди.
Франция ҳукумати пенсия ёшини 62 дан 64 ёшга кўтармоқда ва тўлиқ пенсия олиш учун зарур бўлган пул ўтказмалари миқдорини оширмоқда.
“Биз касаба уюшмалари бирлигининг ўзига хос хусусиятини тан олишимиз керак, бу бизга катта куч беради. Бу масалада ўртамизда ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Бу сўнгги 15-20 йил ичида биринчи марта содир бўлмоқда”, деди “Эгилмаган Франция” партия етакчиси Жан-Люк Меланшон.
Иш ташлашлар пойтахт Париждаги жамоат транспорти ва бутун мамлакат бўйлаб поездлар ҳаракатининг катта қисмини фалаж қилди. Давлатга тегишли электр таъминотчи “EDF” компанияси ишчилари электр ишлаб чиқаришни қисқартирганликларини айтдилар.
“Franceinfo” ва “France Inter” жамоат радиостанциялари эфирни янгиликлар ўрнига мусиқа билан тўлдирди. “France 2” телеканали ҳам такрорий эшиттиришларни намойиш этди.
ЎзА