Франция музейидан 2 500 йиллик ноёб маржон ўғирланди
“The Art Newspaper” нашри хабар беришича, Франциянинг Шатийон-сюр-Сен шаҳрида жойлашган “Musеe du Pays Châtillonnais – Trеsor de Vix” музейидан ноёб тарихий буюм ўғирланди.
Ниқоб таққан икки шахс бошқа мижозлар кўз ўнгида кўргазма ойнасини синдириб, қимматбаҳо маржонни олиб қочган. “Викс хоними” номи билан танилган кельт маликаси қабридан 1953 йил топилган мазкур буюм тахминан 2 500 йиллик тарихга эга. Оғирлиги 450-480 грамм келадиган ушбу олтин маржон кельт маданиятига оид энг ноёб археологик ёдгорликлардан бири ҳисобланади.
Бу жиноятчилар музейдаги бошқа қимматбаҳо буюмларни ҳам ўғирлаб кетган. Ҳозир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тергов олиб борилмоқда.
Ф. Яхшибоева, ЎзА