Фоторепортаж: Наманганнинг олмаси
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 12 минг гектардан ортиқ боғ бўлиб, шундан 5 минг гектардан зиёдида турли навда олма етиштирилади.
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М. Саидаҳмедовнинг айтишича, ҳудуддаги 880 та фермер хўжалигининг 537 таси боғдорчиликка ихтисослашган ва уларга 15 минг гектардан ошиқ ер ажратилган.
- 2 гектар боғимизда Победа, Ферасоуд, Киндивид каби навли олмалар етиштирамиз, - дейди хусусий боғ эгаси Алишер Ҳакимов. – Шу кунларда олмаларнинг ёзги нави пишиб етилган. Олтиндек товланувчи, тотли ва хушхўр олмаларимизнинг харидори кўп. Ҳосилга яраша даромадимиз ҳам йил сайин ортаётгани боғдорчилик қишлоқ оилалари учун кони фойда эканини яна бир бор тасдиқлайди.
[gallery-3422]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА