Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳақида сўз борганда барчамизнинг кўз олдимизга ястанган далалару, бепоён токзорлар келади. Туманнинг Заркент қишлоғи айниқса, серҳосил узумзорлари билан танилган. Айни чоғда қишлоқ токзорларидаги шиғил ҳосилни кўриб, заҳматкаш соҳибкорларга тасанно айтасиз.

71 ёшли Сирожби Беркинова узум етиштиришнинг ҳадисини олган боғбонлардан. Онахоннинг кўп йиллик тажрибаси узумчиликда ёш боғбонларга мактаб вазифасини ўтамоқда.

– Бир пайтлар бу ерлар лалми тошлоқ, тиканакзор бўлган, - дейди Сирожби она баланд адирликларни кўрсатиб. – Аммо, иштиёқи бор одам мақсадига албатта, эришар экан. Сув чиқмайдиган лалми ерда серҳосил боғ барпо этдик. Бугун боғнинг ҳосили кўрган кўзни қувнатади.

[gallery-3906]

Дарҳақиқат, онахоннинг 1998-1999 йилларда бошлаган ташаббуси ўз мевасини бериб, 2006 йил “Заркент Офарин” фермер хўжалигига асос солинди. Бугунги кунда бу ернинг 2 гектарида олма ва гилос боғи, 3 гектарида узумзор ва яна 2 гектарида теракзор мавжуд. Токзорда “Қора кишмиш”, “Тоифи”, “Ризамат”, “Баян ширин” каби узум етиштириш йўлга қўйилган. Ҳар йили ҳосилга қараб, 20 тонна ва ундан ортиқроқ узум Россия, Қозоғистон мамлакатларига экспорт қилинади. Шунингдек, “Баян ширин” навли узум қайта ишлаш учун маҳаллий корхоналарга етказиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини

тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш  

агентлиги матбуот котиби Д.СИДДИҚОВА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФОТОРЕПОРТАЖ: Заркентнинг серҳосил узумзорлари