ФОТОРЕПОРТАЖ: “Ёшлар – келажак бунёдкорлари”
Пойтахтимиздаги Марказий экобоғда 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Ёшлар – келажак бунёдкорлари” шиори остида форум ўтказилди.
Тадбирни партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ҳамдам Ниёзов очиб берди. Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманлари кенгаши раислари Ботир Содиқов ҳамда Ёрқин Маликов ёшларнинг жамиятдаги ўрни, бугунги ёшларга ҳукуматимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида гапириб ўтди. Шундан сўнг, форумнинг кун тартибидаги спорт, ҳунармандлик, рассомлик йўналишларида беллашувлар бўлиб ўтди.
[gallery-2952]
Қизиқарли тарзда ўтган спорт мусобақаларида “Келажак” жамоаси (волейбол) фахрли ўринни эгаллаган бўлса, ёш рассомлар ҳамда ҳунармандлар томонидан “Янги Ўзбекистонга – менинг ҳиссам” мавзусида яратилган ижодий ишлар ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА