ФОТОРЕПОРТАЖ: Сайловда ҳарбийлар фаол иштирок этди
Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли Нукус гарнизонидаги 1-ёпиқ ҳарбий шаҳарчада жойлашган 62-сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари сайлов қонунчилиги асосида ташкил этилди.
Ҳарбий округ қўмондони Фарҳод Шерматов муносиб номзодга биринчи бўлиб овоз бериб, сайловни бошлаб берди.
Сайлов округида жами 2515 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Овоз бериш жараёнида шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, муддатли ҳарбий хизматчилар, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматчилар, ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган аҳоли фаол қатнашди.
[gallery-4410]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА