ФОТОРЕПОРТАЖ: Ногиронлар аравачаси ҳадя этилди
Қуролли Кучлар академияси, Ўзбекистон Халқаро полиция ассоциацияси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси Мирзо Улуғбек туман кенгаши ҳамкорлигида хайрли ишга қўл урилди. Имконияти чекланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида қатор ижобий ишларни амалга оширишга киришилди.
Бугун 80 ёшдан ошган Нина Коваленко ҳузурига ташриф буюрилди. Онахон 6 йилдирки, юролмайди. Турмуш ўртоғи COVID-19 билан касалланиб, вафот этди. Шу-шу оёқлари ўзига бўйсунмай қолди.
[gallery-4230]
Ҳожатбарор инсонлар туфайли Нина Коваленкога ногиронлар аравачаси ҳадя этилди.
– Онам қайта ҳаётга қайтгандек бўлди, - дейди унинг қизи Татьяна Хайрулина.
– Хайрли, эзгу ишларни амалга ошираётган меҳри дарё инсонларнинг борлиги қандай яхши.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА