ФОТОРЕПОРТАЖ: Муносиблар эътироф этилиб, тақдирланди
Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлар бирлашмасида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда адлия, давлат хизматлари агентлиги ва нотариуслар палатаси вилоят бошқармалари, Давлат хизматлари марказлари ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари, нотариал идоралар ҳамда адвокатлик бюролари ходимлари иштирок этди.
Маросимда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан адлия тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлагани, давлат хизматлари кўрсатиш тизими тубдан ислоҳ қилиниб, хизмат сифати йилдан йилга яхшиланаётгани таъкидланди. Шунингдек, мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида жамиятимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидойилик кўрсатаётган ватандошларимиз қатори Қўрғонтепа тумани 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Мохидилхон Баҳриддинова “Содиқ хизматлари учун” медали билан ҳамда ДХМ ва ФҲДЁ ходимларининг 12 нафари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлангани қайд этилди.
Тадбир сўнггида бошқарма бошлиғи Отабек Бозоров томонидан мукофотланганларга эсдалик нишони, ходимларнинг 4 нафарига Давлат хизматлари агентлиги директорининг ҳамда 20 нафарига бошқарма бошлиғининг “Фахрий ёрлиғи” тантанали равишда топширилди.
[gallery-3766]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА