ФОТОРЕПОРТАЖ: Энг фаол волонтёрлар тақдирланди
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Ўзбекистон ёшлар форуми – 2021” ойлиги доирасида III Республика волонтёрлар форуми бўлиб ўтди.
Форум доирасида Ёшлар ишлари агентлиги қошида ташкил этилган вилоят Волонтёрлар мактабининг 1-мавсум битирувчиларига сертификатлар топширилди. Шунингдек, йил давомида фаол бўлган волонтёрлар тақдирланди.
[gallery-4977]
Якуний натижаларга кўра, Амирхон Раҳмонов “Йилнинг энг ёш волонтёри”, Ўрол Тожиев “Йилнинг энг фаол ментор-тренери”, Гуласал Файзуллаева эса “Йилнинг энг фаол волонтёри” номинациясида ғолиб деб топилди.
Форум давомида мактаб ментор-тренерлари томонидан Волонтёрлар мактабининг йил давомида амалга оширган ишлари ва лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА