ФОТОРEПОРТАЖ: Болаларга қувонч улашилди
Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош болалар уйида 1 июнь – Халқаро болалар кунига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда болалар уйи тарбияланувчилари ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги санъаткорлари томонидан тайёрланган рақс ва куй-қўшиқлар ижро этилди. Қизиқарли томошалар ташкил этилди.
[gallery-2634]
Тадбир доирасида шунингдек, болалар уйида тарбияланаётган 5 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди. «Тўй болалар»га ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М. Камолов иштирок этди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА