Фотонигоҳ: БМТ 80-юбилей сессияси қандай ўтяпти?
Айни пайт бутун дунё нигоҳи АҚШ Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясига қаратилган. Ушбу йиғин нафақат тарихий аҳамиятга эга, балки глобал муаммолар ечимида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликнинг яққол намунаси сифатида эътироф этилмоқда.
ЎзА халқаро анжуманнинг ўзига хос жиҳатларини турли манбалардаги суратлардан фойдаланиб, эътиборингизга ҳавола этади.

Қўшма Штатлар Президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания хоним билан БМТ Бош қароргоҳида.

Украина Президенти Владимир Зеленский нотиқни тинглаяпти.

Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдоған БМТ минбаридан Ғазодаги вазиятга урғу берди.

Франция Президенти Эммануэль Макрон нутқ сўзлашга тайёрланяпти.

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори, журналист Мария Ресса ва глобал тинчлик бўйича тарғиботчи Марям Букар сессия олдидан биргаликда суратга тушмоқда.

Еврокомиссия раисиУрсула фон дер Ляйен ва Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта ўзаро суҳбатда.

Мавритания Ислом Республикаси делегатлари қизғин муҳокамада.

Сурия Президенти Аҳмад Аш-Шараъ маъмурият аъзолари билан.

Арманистонлик делегатлар танаффус пайтида.

Мозамбик етакчиси Даниэль Шапу журналистларга интервью бермоқда.

Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга Бош Ассамблея сессияси доирасидаги икки томонлама учрашувларда қатнашиш учун ташриф буюрмоқда.

Қозоғистонлик делегатлар тўпланмоқда.

Олий минбарда нутқ сўзлаган Индонезия Президенти Прабово Субианто мамлакат Ғазога 20 000 тинчликпарвар кучларини юборишга тайёрлигини маълум қилди.

БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессияси доирасида ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фахрий меҳмонлар дафтарига илиқ фикрларини ёзиб қолдирди.

БМТ минбарида нутқ сўзлаган ҳар бир етакчининг баёноти дунё диққат марказида.

Вьетнамлик делегатлар.

Халқаро анжуманни ёритишга келган ОАВ ходимлари қизғин иш устида.

Ўзбекистон делегация вакиллари давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида сўзлаётган нутқини тинглаётган пайт.

Ташқарида кундалик ҳаёт.

БМТ қароргоҳига ҳар бир кириш қисмида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Ўткир Мирзо тайёрлади.
ЎзА